«Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши» фильми тушумларни йиғиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Associated Press берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Саганинг янги эпизоди АҚШда намойиш этила бошлангандан буён тўққиз кун ичида бир миллиард доллар йиғди.
Маълум қилинишича, «Юлдузлар жанги» 1,090 миллиард доллар даромад топиб, шундан 544 миллион долларни АҚШда ва 546 миллион доллар миқдоридаги тушумни хорижда йиғди. Box Office Mojo порталининг рейтингида «Кучнинг уйғониши» картинаси тарихдаги энг тижоратбоп фильмлар рўйхатида 15-ўринга чиқиб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, «Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши» фильми прокатнинг биринчи уик-эндидаги йиғимлар бўйича жаҳон рекордини ўрнатган эди.
Изоҳ (0)