Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров Жанубий Кореянинг «Ульсан Хюндай» клубида фаолият олиб бораётган эди. Аммо корейс клуби шартномаси якунланиб бораёган ўзбекистонлик футболчи билан ҳамкорликни давом эттиришни истамади ва Жепаров «Ульсан»ни тарк этди, деб хабар беради «Sports.uz».

Фото: ОФК

Фото: ОФК

Нашр берган маълумотларга қараганда, 33 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи хизматларига Австралиянинг «Сидней» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ортда қолган мавсумда Австралия А Лигасида иккинчи поғонани эгаллаган мазкур клуб келаси йили Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этади. Шу сабабли «Сидней» Осиё майдонларида тажриба тўплаган футболчи қидирмоқда ва Жепаров бу борада асосий номзод бўлиб турибди. Агар томонлар келиша олса, Сервер Жепаров Австралия А Лигасида тўп сурган илк ўзбек футболчисига айланади.

Таъкидлаб ўтамиз, Сервер Жепаров шу пайтга қадар «Сеул», «Ульсан Хюндай» (Жанубий Корея) ва «Ал Шабаб» (Саудия Арабистони) каби хорижий жамоаларда фаолият олиб борган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар