Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукцион уйи кам нусхада (баъзилари ягона нусхада) ишлаб чиқарилган ретро-автомобиллар савдосини уюштирди. Бу ҳақда 3DNews хабар бермоқда.
Сотувга 31 автомобиль қўйилганди. Уларнинг энг қизиқарли ва чиройлилари билан қуйидаги фотогалереяда танишиш мумкин.Ferrari 250 GT кабриолети
Ушбу гўзал автомобиль 1958 йилда ишлаб чиқарилган.Ferrari 290 ММ
1956 йили аргентиналик машҳур пойгачи Хуан Мануэл Фанхио учун ишлаб чиқарилган мазкур камёб автомобиль кимошди савдолари чоғида 28 миллион долларга баҳоланди — бу 2015 йилда сотилган автомобиллар орасида энг юқори нархдир.Mercedes-Benz 300 SL
Mercedes’нинг бу мафтункор модели 1955 йилда тайёрланган.Bugatti Type 57C Atlante
Италиялик мазкур «тойчоқ» 1938 йилда ишлаб чиқарилган.Aston Martin DB4 Zagato
1962 йилда ишлаб чиқарилган Астон Мартинънинг мазкур модели кимошди савдоси орқали сотилган энг қиммат Британия автомобилига айланди. У 14,3 миллион долларга баҳоланди.Lamborghini Miura P400 SV
Ўз вақтида бу автомобиль Lamborghini томонидан ишлаб чиқарилган спорткарлар орасида энг чиройлиси, деб топилган. У 1972 йилда ишлаб чиқарилган.Porsche 356SC
Америкалик рок-хонанда Женис Жоплинга тегишли бўлган, 1964 йилда ишлаб чиқарилган бу машина кимошди савдосида 1,76 миллион долларга сотилди.
Изоҳ (0)