Бельгияда Париж терактида алоқаси бор деб ҳибсга олинган олти нафар кишига нисбатан айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Le Figaro маълумотига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Қўлга олинганлар Париж теракларида иштирок этган деб гумонланмоқда. Уларга, шунингдек, терроризм бўйича ҳам айблов қўйилган. Бельгия шарқидаги Вервьеда қўлга олинган икки киши эса озодликка қўйиб юборилган.
Изоҳ (0)