Нигериянинг Йола шаҳрида портловчи қурилманинг портлаши оқибатида 32 киши қурбон бўлди, яна 80 нафари яраланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Маълум қилинишича, портловчи мослама бозорга туташ автопарк ҳудудига жойлаштирилган. У кун охирида, сотувчи ва харидорлар уйга қайтаётганда ишга тушган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, портлаш шунчалик кучли бўлганки, унинг овози шаҳарнинг барча қисмларида эшитилган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмади.
Изоҳ (0)