Исроил авиацияси Ғазо секторидаги фаластинлик жангариларнинг навбатдаги ракета ҳужумига жавобан ҲАМАС ҳаракатининг икки объектини бомбардимон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ҳужумлар натижасида жабрланганлар ҳақида маълум қилинмади.
«Кеча, 17 ноябрь куни тунда Исроил жанубига Ғазо секторидан ракета учирилди. Бунга жавобан Исроил мудофаа армияси Ғазо секторининг шимолий ва марказий қисмидаги ҲАМАСнинг икки объектига ҳужум уюштирди», — дейилади ҳарбийлар хабарида.
Изоҳ (0)