Дунёдаги энг семиз одам номи билан машҳур бўлган британиялик Пол Мейсоннинг америкалик Ребекка Маунтинга бўлган муҳаббати унинг 305 килограмм вазнини ташлашига сабаб бўлди. Вазнининг тўртдан уч қисмини йўқотган эркак севгилисидан ажралишга қарор қилди. Бу ҳақда «Vesti.ru» хабар беради.
Бу ҳақда Мейсон ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзиб қолдирди. Унинг сўзларига қараганда, ортиқча ёғ ва терини олиб ташлаш бўйича жарроҳликдан сўнг, унда «муносабатларни давом эттириш учун туртки йўқолган».
Шунга қарамасдан, британияликнинг ёзишича, улар Ребекка билан ажойиб дўст бўлиб қолади ва у ҳозирча аёлнинг Нью-Йоркдаги уйида яшаб туради.
Ўтказилган барча операциялардан сўнг, Мейсоннинг вазни 120 килограммни ташкил этди.
Изоҳ (0)