Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Mail.ru компанияси «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи фойдаланган дата-центрни 919 миллион рублга сотиб олди. Бу ҳақда Mail.ru Group’нинг 2015 йил биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича ҳисоботида маълумот берилган.

Фото: kommersant.ru

Фото: kommersant.ru

Дата-центр 2015 йил май ойида, ижтимоий тармоқнинг чет хостинг сервислардан мустақиллигини ошириш мақсадида, нақд пул эвазига ICVA компаниясидан сотиб олинган. Бундан ташқари, «Селектел» компанияси қувватларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Mail.ru’нинг ICVA компаниясидан дата-центр сотиб олгани ҳақидаги ахборотни 2015 йил июни бошида «ВКонтакте» матбуот котиби Георгий Лобушкин ҳам тасдиқлаган эди. Бунгача бу дата-центр «ВКонтакте» асосчиси Павел Дуровга тегишли эди.

Бироқ ўшанда харид қиймати ошкор этилмаганди, мустақил экспертлар дата-центр тахминан 500 миллион рублга сотилгани ҳақида фикр билдирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?