Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, ушбу ҳафта охирида Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Жумладан, 25−26 апрель кунлари Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 26 апрель куни барча ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 26−27 апрель куни тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат 24 апрель куни Тошкент шаҳрида кечаси 18—20°, кундузи 28—30°, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларида кечаси 15—20°, кундузи 28—33°, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 7—12°, кундузи 20—25°, Қашқадарё ва Сурхондаё вилоятларида кечаси 15—20°, кундузи 32—37°, Фарғона водийсида кечаси 13—18°, кундузи 25—30° бўлади. 26 апрелда деярли барча ҳудудларда кечаси ва кундузи 15—20° бўлади.
Изоҳ (0)