Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Президент Ислом Каримов раислигида 24 февраль куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Давлат раҳбари ўтган йили Жамғарма томонидан амалга оширилган ишлар, унинг фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари хусусида атрофлича фикр юритди.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Жумладан, 278 болалар мусиқа ва санъат мактаби фойдаланишга топширилди. Улар 30 мингдан ортиқ янги мусиқа асбоблари, 61 минг нусха ўқув қўлланмалари, миллий ва жаҳон мусиқаси ноталари билан таъминланди.

2014 йилда болалар, мусиқа ва санъат мактаблари барпо этиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари изчил давом эттирилди ва 48 болалар мусиқа ва санъат мактаби барпо этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар