Тошкентдаги «Тахта бозор» яқинида юк машинаси ва автокран иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.
Гуруҳга жойлаштирилган суратларда юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратувчи бетон тўсиқ устига чиқиб кетгани кўриниб туради. Шунингдек, юк машинасининг тўсиққа урилмаган томонига ҳам зарар етгани акс этган бўлиб, бу олдинроқдаги автокран билан тўқнашув оқибатида содир бўлганини тахмин қилиш мумкин.
Суратларга изоҳ қолдирган фойдаланувчилар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юк машинаси ҳайдовчисининг тезликни ошириши оқибатида содир бўлганини қайд этган.
Изоҳ (0)