20 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати ва АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги (УСАИД)нинг сил касаллигига қарши кураш бўйича янги дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
УСАИДънинг беш йиллик дастури АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонда силга қарши хизматни яхшилаш бўйича ёрдамининг асосий қисми ҳисобланади. У аҳолининг заиф гуруҳларини сил касаллигидан ташхиси ва даволаниши имконини яхшилаш, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида лаборатория ташхиси ва даволашнинг мижозга йўналтирилган ёндашуви сифатини таъминлаш бўйича ёрдам кўрсатади.
Дастур учун УСАИД 7,5 миллион доллардан ортиқ молиявий ёрдам ажратган. Дастур агентликнинг Прожеcт Ҳопе бўлими томонидан амалга оширилади.
Изоҳ (0)