Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат ҳукумати мажлисида ўзининг Краматорск шаҳрига ташрифи ҳақида гапираётиб, кўз ёшларини тийиб тура олмади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Ҳовлида охиригача портламаган ракетанинг думи турибди. Бу манзараларга инсон чидай олмайди. Ракетанинг думи, онанинг сумкаси, боланинг ўйинчоғи турибди. Она вафот этган, уч ёшли боланинг эса бир қўли узилиб тушган. Уни қутқариш учун тун бўйи операция давом этди. 16 киши, асосан тинч аҳоли ҳалок бўлди, 66 киши жароҳат олган, 11 нафари ўта оғир аҳволда, 5 нафари болалар. Улар нимага азоб чекишди?», − деди Порошенко.
Қайд этилишича, Краматорск шаҳрида 10 февраль куни отишма содир бўлган ва оқибатда саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинган. Прокуратура ушбу ҳолатни теракт сифатида баҳолаган.
Изоҳ (0)