Хитой ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Хитой терма жамоаси бош мураббийи Ален Перрен иштирок этди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«Биз бугун фантастик натижага эришдик. Футболчилар шижоат билан ўйнашди ва охиригача курашиб ғалаба қозондик», - дейди Перрен.
− Танаффус чоғида заҳирадаги футболчилар деярли чигалёзди машқларини бажаришмади? Буни қандай изоҳлайсиз?
− Футболчилар машқ қилмаган бўлсалар ҳам, захирадан тушганлар яхши ўйнашди. Масалан Сун Ке гол урди. Ўйин 90 дақиқа давом этади. Менда эса 3 та имконият бор. Вазиятдан келиб чиқиб керакли ўйинчиларни майдонга туширдим.
− Бугун гол урган футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
−Ву Си ҳам, Сун Ке ҳам бугун ўз голлари билан жамоамизга фойда келтиришди. Сун Ке ўйинга тушиши билан гол урди ва бундан бизнинг кайфиятимиз жуда кўтарилди.
−Гуруҳда биринчи ўринни эгалладингиз? Чорак финалда кимнинг рақиб бўлишини истайсиз?
−Биз рақиб танлай олмаймиз. Чорак финалда кимга қарши ўйнайдиган бўлсак ҳам улар билан ўйнайверамиз. Умуман, мусобақада кучсиз рақибнинг ўзи йўқ.
Изоҳ (0)