«Дарё» нашри Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи билан бошлаган лойиҳа доирасида Янги йил дастурхонини безатиш усулларининг баъзиларини намойиш этиб боради.
Бугунги дастурхонимиздан олма ва қуруқ мевалар билан пиширилган товуқ, ошқовоқ ва брокколили ростбиф, сельдь балиғи билан «Шуба» салати ҳамда тунец балиғидан кранч-салат ўрин олган.
Бундан ташқари, дастурхонга гўштли ассорти ва ичимликлар тортилган.
Шунингдек, дастурхонга Янги йил шукуҳини бериш мақсадида Қорбобо тасвирланган сувенир ва шамчалар безак сифатида қўлланилган.
Олма ва қуруқ мевалар билан пиширилган товуқ, ошқовоқ ва брокколили ростбиф, сельдь балиғи билан «Шуба» салати ҳамда тунец балиғидан кранч-салатнинг тайёрланиши билан рукнимизнинг аввалги сонларида батафсил таништириб ўтганмиз.
Барча егулик ва безакларни Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Уларнинг нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Нархлар 8 декабрь ҳолатига берилган.
Рукнимизнинг кейинги сонларида олмали штрудель ва чизкейк тайёрлаймиз ҳамда улар билан Янги йил дастурхонини безатамиз.
Изоҳ (0)