Хитойнинг Oppo компанияси томонидан тақдим этилган Осиё ҳудудидан ташқаридаги энг ингичка Oppo R5 смартфони турли синовлардан ўтказилган видеоролик интернетда тарқалди, деб хабар бермоқда Hi-Tech.Mail.ru.
https://www.youtube.com/watch?v=Ah0A_0cDPpU
Видеороликда смартфон ёрдамида олма ва тарвузни иккига бўлиб, ёнғоқ чақиб ва мих қоқиб кўрилган. Ҳаттоки смартфон устидан автомобиль юритиб ўтказилган. Бу синовларнинг бирортаси смартфонга заррача ҳам зарар етказа олмаган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида тақдим этилган ушбу смартфонда 5,2 дюйм 1080×1920 пикселли Super AMOLED дисплей, 1,5 ГГц частотага эга 64 бит, саккиз ядроли процессор, 2 Гб тезкор хотира, 5 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа камера, 2000 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. Oppo R5 смарфони 148,9×74,5×4,85 мм ўлчамга эга.