Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида яшовчи Анвар К. аввал тўрт марта судланган бўлишига қарамай, яна бир жиноятга қўл урди, дея хабар бермоқда «Правда Востока».
Туман марказидаги кўчалардан бири сайр қилиб юриб, Анвар Nexia машинасини кўз остига олди, ҳайдовчи унинг ўт олдириш қулфида калитини унутиб қолдирган, ўзи эса тамаддихонага кириб кетган эди. Фурсатдан фойдаланиб, Анвар машинани олиб қочди.
Машина эгаси ўз автомобилини топа олмагач, дарҳол ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилди. Анвар Учқўрғон туманига кираверишда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан тўхтатилди, улар аллақачон ўғирланган автомобилнинг давлат рақамидан хабардор қилинган эди.
Мингбулоқ туман жиноят суди Анварни тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум этди.
Изоҳ (0)