Samsung компанияси Эбола вирусига қарши курашиш учун қиймати тахминан 1 миллион доллар бўлган уч мингта Galaxy смартфонини БМТга тақдим этди. Бу ҳақда Samsung Tomorrow маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Тақдим этилган смартфонларнинг барчаси Galaxy S3 Neo бўлиб, улар Гвинея, Либерия ва Серра-Леоне давлатларидаги 60 та шифохонада фойдаланилади. Ушбу сартфонларга БМТнинг Smart Health Pro мобил дастури ўрнатилиб, шифокорлар беморларнинг маълумотларини тўплаб боришади.
Шунингдек, Эбола билан касалланганлар Samsung тақдим этган смартфонлар ёрдамида яқинлари билан суҳбатлашишлари мумкин бўлади. Эбола вируси хавфи бартараф этилганидан сўнг барча смартфонлар йўқ қилинади.
Изоҳ (0)