Актёрлар Брюс Уиллис ва Деми Мурнинг 26 ёшли қизи Румер Уиллисни унинг йигити − 32 ёшли британиялик актёр Рики Уиттл ташлаб кетди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Хабарларга кўра, ажралишнинг асосий сабаби Уиттлнинг ўз ишига кўпроқ эътибор беришни истаганидир. Жуфтликка яқин манбанинг айтишича, Рикининг иши шунчалик кўпайиб кетганки, Румерга ажратишга вақти қолмаган. Шунингдек, унга қизнинг ҳаддан ташқари очиқ либослари ёқмаган.
Хабар берилишича, Рики айрилиқдан хафа бўлган, чунки у Деми Мур билан ҳам яхши чиқишган. Бироқ у қизнинг машҳур отаси Брюс Уиллис билан учрашишдан қўрққани тўғрисида ҳам миш-мишлар тарқалган. Румернинг ўзи эса ажралишни хотиржам қарши олгани айтилмоқда.
Уиллис ва Уиттл 2014 йил майидан учрашишни бошлаган. Бунгача Румер актёр Жейсон Блер билан бир йил давомида учрашиб, 2013 йил ноябрь ойида у билан ҳам ажрашган.
Изоҳ (0)