Daryo

Тошкентда Damas’да 25 нафар боғча боласини олиб кетаётган шахс ушланди

Ҳайдовчи аввал маст ҳолда автомобил бошқаргани учун суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилгани аниқланган.

1 дақиқа ўқиш2 378 кўришлар0 изоҳ0

4 сентябрь куни Яшнобод туманидаги Оҳангарон кўчасида ЙПХ ходимлари Damas автомобилини тўхтатган. Текширув давомида унда 25 нафар боғча тарбияланувчиси борлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи йўқлиги маълум бўлган. Аниқланишича, у аввал маст ҳолда автомобил бошқаргани учун суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Ҳайдовчи ўз кўрсатмасида болаларни Алиева кўчасидаги боғчалардан олиб, Ольмос маҳалласига олиб бораётганини билдирган. У болаларнинг ота-оналари ва боғча ходимларидан узр сўраб, қилган ишидан афсусдалигини айтган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Damas вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Аввалроқ Андижонда 58 нафар болани олиб кетаётган ҳайдовчи аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар