Daryo

Ўзбекистонда “Энг инновацион ғоя” республика танловини ўтказиш тартиби белгиланди

Танловнинг биринчи босқичи ҳар йили сентябрь–декабрь ойларида олий таълим ташкилотларида ўтказилади. Унда ғолиблар сараланиб, республика босқичига тавсия этилади. Танловнинг иккинчи босқичи эса ҳар йили 1–20 ноябрь кунлари ўтказилади.

1 дақиқа ўқиш3 228 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида “Энг инновацион ғоя” республика танловини ўтказиш тартиби белгиланди. Тегишли низом Вазирлар Маҳкамасининг 4 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган.

Танлов ҳар йили сентябрь–декабрь ойларида бакалавриат ва магистратура талабалари, шунингдек, докторантлар ўртасида ўтказилади. Иштирокчилар рақамли технологиялар ва сунъий интеллект, молиявий технологиялар, қишлоқ хўжалиги технологиялари, киберхавфсизлик, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, мудофаа ва хавфсизлик, озиқ-овқат технологиялари, сув хўжалиги технологиялари ҳамда таълим ва илм-фан йўналишларида ўз лойиҳаларини тақдим этиши мумкин.

Танловнинг биринчи босқичи ҳар йили сентябрь–декабрь ойларида олий таълим ташкилотларида ўтказилади. Унда ғолиблар сараланиб, республика босқичига тавсия этилади. Танловнинг иккинчи босқичи эса ҳар йили 1–20 ноябрь кунлари ўтказилади.

Республика босқичида ғолибларга пул мукофотлари берилади. Биринчи ўрин учун 50 миллион сўм, иккинчи ўрин учун 30 миллион сўм, учинчи ўрин учун 20 миллион сўм миқдорида грант ажратилади. Шунингдек, биринчи босқичда ғолиб бўлганлар ҳам 10 миллион сўмгача грант билан рағбатлантирилади.

Танлов ғолиблари хорижий давлатларда илмий-амалий стажировка ёки малака ошириш дастурларида иштирок этиши мумкин. Ғолиблар ва совриндорлар тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 20 декабргача эълон қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни “Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаганди. 2026 йил 1 сентябрдан олий таълим ташкилотларида “Олийгоҳлар — стартаплар генератори” дастури амалга оширилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар