Подполковник Каимходжаев Ойбек Абдукаримович Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлииг хабар берди.
У 2021 йил июнь ойидан буён Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.
У туман ИИО ФМБ бошлиғи этиб тайинланишидан олдин ушбу бошқарманинг тезкор ишлар бўйича бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.








