Daryo

Ўзбекистонликлар Сербияга қурилиш бўйича ишга таклиф қилинмоқда

Иш берувчи томонидан йўл харажатлари, аэропортдан яшаш жойигача трансфер, тиббий суғурта, иш рухсатномасини расмийлаштириш, турар жой, кунига икки маҳал овқатланиш харажатлари қопланади.

1 дақиқа ўқиш14 612 кўришлар0 изоҳ0

Қурилиш соҳаси вакиллари бўлган ўзбекистонликларга Сербияда 120 та бўш иш ўринлари эълон қилинди.

Миграция агентлиги маълумотларига кўра, таклиф этилаётган вакансиялар ва йўналишлар ҳамда уларга қўлга тегадиган ойлик маошлар қуйидагича:

  • арматурачилар (50 та ўрин) — 1000 евро;
  • дурадгорлар (50 та ўрин) — 1000 евро;
  • қурилиш муҳандислари (5 та ўрин) — 1500 евро (фуқаро муҳандислиги факультетини тамомлаган бўлиши лозим);
  • кран операторлари (5 та ўрин) — 1200 евро (баландликда ишлаш имконияти бўлиши шарт);
  • станок операторлари, қурилиш техникасини бошқариш (10 та ўрин) — 1200 евро.
Тегишли йўналиш бўйича касб-ҳунар таълими (Ўзбекистондаги аккредитациядан ўтган муассаса сертификати), камида 5 йиллик йўналиш бўйича иш тажрибасига эга, инглиз тилини бошланғич даражада биладиган (рус тили бўлса, афзаллик берилади), судланмаган, жисмонан соғлом, масъулиятли, жамоада ишлай оладиган номзодлар кўриб чиқилади.

Иш вақти 5 иш кунида 7:00 дан 17:00 гача бўлиб, меҳнат шартномаси узайтириш имконияти билан камида 1 йилга тузилади.

Иш берувчи томонидан иш визасини расмийлаштириш, Ўзбекистон—Сербия йўл харажатлари, аэропортдан яшаш жойигача трансфер, тиббий суғурта, иш рухсатномасини расмийлаштириш, яшаш жойи (турар жой), кунига икки маҳал овқатланиш харажатлари қопланади.

Ушбу вакансияларга қизиққан номзодлар 20 августгача қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши лозим. Иш берувчи билан онлайн суҳбат 2026 йил, 25—28 август кунлари бўлиб ўтади. 

Бундан аввал ўзбекистонлик шифокор ва ҳамширалар учун Италиянинг Сардиния ҳудудида иш ўринлари таклиф этилаётгани, Дубай халқаро аэропортидаги бизнес ва биринчи тоифа йўловчилари учун мўлжалланган махсус кутиш залларида ўзбекистонликларга бўш иш ўринлари борлиги ҳақида хабар берилган эди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар