Daryo

Ўзбекистонликлар Япониядаги қурилишларга ишга юборилади

Қурилиш соҳасида ишлаш учун рўйхатдан ўтган 700 нафар номзодга онлайн танловлар ўтказилади. Ундан мувафаққиятли ўтганлар 6–8 ойлик бепул ўқув курсларида ўқийди, сўнг Японияда иш бошлайди.

1 дақиқа ўқиш31 846 кўришлар9 изоҳ77

Ўзбекистонликлар бепул ўқув курсларида ўқиб, Японияда қурилиш соҳасида ишлашлари мумкин. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, май ойида Миграция агентлиги раҳбариятининг Японияга ташрифи чоғида, ушбу мамлакатнинг Proud Partners компанияси билан ҳайдовчиларни Ўзбекистонда япон тили ва касбга ўқитиб, юқори маошли ишларга жалб қилишга келишилган эди. Келишувлар доирасида сентябрь ойида Тошкент шаҳрида лойиҳанинг рамзий очилиши бўлиб ўтди ва куни кеча B, C тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бор ва Японияда ишлаш истагини билдириб ариза қолдирган 200 дан ортиқ номзод учун танловлар ташкил этилди.

Қурилиш соҳасида ишлаш учун рўйхатдан ўтган 700 нафар номзодга 15 декабрдан бошлаб онлайн танловлар режалаштирилмоқда. Танловдан ўтганлар Ангрен шаҳар Юрий Гагарин кўчаси 1-уйда жойлашган Миграция агентлиги тасарруфидаги 2-сон техникумнинг Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида 6–8 ойлик бепул ўқув курсларида таълим олади. Ўқиш даврда бепул ётоқхона билан таъминланади. Жараёнлар якунлангач, улар Японияда иш бошлайди.

Агентликнинг билдиришича, танлов натижалари ва ўқиш бошланиш вақти ҳақида 20 декабрга қадар эълон қилинади.

2024 йил июлида Япониянинг йирик қурилиш компанияси Shimizu Corporation 5 йилгача ишлашга тайёр 18-35 ёшда бўлган ўзбекистонлик қурувчиларни ишга таклиф қилганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар