Daryo

Наманганда аёлларни 200 доллар эвазига Дубайга фоҳишаликка жўнатаётган шахс қўлга олинди

Давлатобод туманида яшовчи 56 ёшли аёл ўз таниши билан тил бириктирган ҳолда ушбу жиноятни амалга оширишга уринган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

1 дақиқа ўқиш3 777 кўришлар0 изоҳ2

Наманган вилоятида фуқарони Бирлашган Араб Амирликларига фоҳишалик қилиш учун жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Давлатобод туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган (муқаддам судланган) аёл Андижон вилоятида яшовчи таниши билан ўзаро тил бириктирган. Улар Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқарони Дубай шаҳридаги тунги клубларда ишлаш ва фоҳишаликка жалб қилиш мақсадида хорижга юборишга уринган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Аниқланишича, ҳуқуқбузар хорижга жўнатиладиган ҳар бир қиз эвазига 200 доллар миқдорида пул олишга келишган бўлиб, жабрланувчини Тошкент орқали жўнатишни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент аэропортида тўрт нафар аёлни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган шахслар ушланганди. Яна бир ҳолатда 20 ёшли аёлни фоҳишалик учун Дубайга юбормоқчи бўлган шахс қўлга тушган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар