Daryo

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тбилисига етиб борди

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

1 дақиқа ўқиш5 908 кўришлар0 изоҳ4

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шота Руставели номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Грузия бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Грузия президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар бўлиб ўтади. Эртага, 3 июль куни Ўзбекистон етакчиси Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашувлар ўтказади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар