Daryo

Ўзбекистонда ярим йилда декрет пулларига 772 млрд сўм сарфланди

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси томонидан 66 мингдан ортиқ аёлга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ажратилган. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, хусусий секторда декрет пулини олганлар сони икки баравар ошган.

1 дақиқа ўқиш3 304 кўришлар0 изоҳ0

Жорий 2026 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси томонидан 66 мингдан ортиқ аёлга ҳомиладорлик ва туғиш (декрет) нафақалари ажратилди. Бу ҳақда Ижтимоий суғурта жамғармаси раҳбари Нодир Муслиддинов Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган очиқ мулоқот давомида эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, ушбу мақсадлар учун жами 772 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Нафақаларнинг тақсимланиши қуйидагича кўриниш олди:

  • давлат сектори: 55 минг нафар аёлга (умумий улушнинг 83 фоизи).
  • хусусий сектор: 11 минг нафар аёлга (умумий улушнинг 17 фоизи).

Хусусий секторда ишловчи аёллар учун ажратилган тўловлар миқдори 163 миллиард сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, хусусий секторда декрет пулини олганлар сони 6 минг нафардан 11 минг нафарга етиб, қарийб икки баравар ўсиш кузатилган.

Маълумот учун, 2026 йил 1 январдан хусусий секторда ишловчи аёллар учун декрет пулларини ҳисоблашнинг янги тартиби кучга кирди. Эндиликда улар ҳам давлат ходимлари каби охирги бир йилдаги ўртача ойлик иш ҳақининг тўрт бараварини олиш имкониятига эга бўлди, барча тўловлар эса Ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан қопланмоқда. 1 июлдан бошлаб эса хусусий ва давлат секторидаги ходимлар учун вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари ҳам айнан шу жамғарма орқали бир хил тартибда тўлана бошлади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар