Daryo

Шавкат Мирзиёев АҚШ Савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди

Суҳбатда ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичлари ўсиб бораётгани қайд этилди.

1 дақиқа ўқиш3 613 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни АҚШнинг Савдо вакили Жеймисон Грирни қабул қилди.

Учрашув аввалида АҚШ вакили президентга Дональд Трампнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичлари барқарор ўсиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, яқинда Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Америка бизнеси вакиллари билан ўтказилган давра суҳбатининг амалий натижалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу жараён келгусида ҳам АҚШ томонидан қўллаб-қувватланиши муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар янги лойиҳавий ташаббусларни аниқлаш ва илгари суришда Америка—Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши механизмидан самарали фойдаланиш зарурлигини ҳам қайд этди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар