Daryo

Меҳнат инспекцияси Самарқанд вилояти ҳокимига огоҳлантириш юборди

Адиз Бобоев ректорлар билан йиғилишда ўқитувчилар кўча тозалиги ва ижтимоий муаммоларни ўрганиши зарурлигини айтганди. Инспекция педагогларни касбий фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга жалб этиш қонунчиликка зидлигини эслатди. Вилоят раҳбари мажбурий меҳнатга қўл урса, жавобгарлик борлиги юзасидан огоҳлантирилди.

3 дақиқа ўқиш10 950 кўришлар0 изоҳ10

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокимининг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини кўчалардаги ободонлаштириш ва мониторинг ишларига жалб этиш ташаббуси кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан Меҳнат инспекцияси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, амалдаги қонунчиликда педагог ходимларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга мажбурий тарзда жалб этиш тақиқланади. 

Агар мазкур ташаббус амалиётга жорий этилиб, педагоглар фаолиятига дахлдор бўлмаган ишларга жалб этилса, мажбурий меҳнат ҳолатларининг юзага келишига сабаб бўлади.

“Шу муносабат билан Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевга педагогларни касбий фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга жалб этиш қонунчиликка зид экани ҳамда бундай ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланганлиги юзасидан огоҳлантириш юборилди. Ҳар қандай ташаббусни амалга оширишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этиш, педагогларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш зарур”, дейилади муносабатда.

Воқеа ҳақида қисқача

Кеча, 24 июнь куни Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев олий таълим муассасалари ректорлари билан учрашган. Ҳоким йиғилишда кўчаларда дарахтлар етарли ёки йўқлиги, тозалик ҳолатини назорат қилиш олийгоҳларга бириктирилишини буюрган. 

“Мен сизларга дарахт экинглар, тротуар ёки бошқа қилинглар демайман. Сизлар ўша кўчанинг эгаси бўласизлар. Ҳар куни эрталаб битта ўқитувчи бир айланиб келади. Пиёда юради, буни соғлиққа фойдаси ҳам бор. Кўча тозалигини, одамлар қаердан қийналяпти, қаерда тротуар синиб кетган, қайси кўчат қурияпти ёки гуркираб ривожланмаяпти ўрганасиз. Қаергадир ногиронлар учун имконияти йўқ. Кейин ободонлаштириш масаласи ҳам бор, минг хил масала бор”, деди ҳоким.

Адиз Бобоев ректорларга кўчалардаги ишларни “тартибга солиш” бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш топшириғини берди.

“Ҳозир биринчи қиладиган ишимиз касалларни даволашимиз керак. Буни бир ҳафта олдин бошлаганмиз. Кейинги ишимиз қаерга кўчат йўқ бўлса, ўшанинг рўйхатини қиласизлар. Қанақа кўчат кераклигини айтсангиз, ўша кўчатдан топтириб, икки ойдан кейин куз келади, ноябрга экса бўлади. Палапартиш экилган жойларни алмаштирамиз”, деди вилоят раҳбари.

Адиз Бобоевнинг видеоси тарқалганидан кейин Самарқанд вилояти ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди. Қайд этилишича, мазкур тавсиянинг асосий мақсади талабаларни жисмоний меҳнатга жалб қилиш эмас, балки соҳага ихтисослашган олий таʻлим муассасалари, факультетлар ва кафедраларнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборатдир.

“Бугунги кунда шаҳар кўчаларида турли касалликлар, зараркунанда ҳашаротлар ҳамда нотўғри агротехник ёндашувлар каби қатор омиллар туфайли айрим дарахтлар касалланиб, қуриб қолмоқда. Бу масалаларни ҳал этишда илмий ёндашув ва мутахассислар маслаҳат ва тавсиялари асосида иш тутиш муҳим аҳамият касб этади”, дейилади изоҳда.

Шу муносабат билан олий ўқув юртлари ректорлари билан учрашувда биология, экология, агрономия, тупроқшунослик ва ландшафт дизайни каби йўналишларда таʻлим олаётган ёш тадқиқотчилар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларини шаҳар муҳитидаги амалий кузатувлар билан уйғунлаштириш таклиф этилган.

Бу жараёнда талабалар ва ёш олимлар дарахтларнинг ҳолатини ўрганиш, мониторинг олиб бориш, касаллик ва зараркунандалар белгиларини эрта аниқлаш бўйича илмий хулосалар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишлари мумкин бўлади. Барча агротехник ва жисмоний ишлар эса тегишли коммунал ва ободонлаштириш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Таъкидланишича, мазкур ташаббус илмий муассасалар, маҳаллий ҳокимлик ва ободонлаштириш хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

Вилоят ҳокимлиги ҳар қандай ташаббусни амалга оширишда қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиниши, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари таʻминланиши ҳамда мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслигини маълум қилади.

Қонунчиликка асосан, педагогни касбий фаолиятидан ташқари ишларга мажбурлаш тақиқланган. “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”нинг 51-моддасида “педагогларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш – БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бу қилмиш такроран содир этилган тақдирда, ҳуқуқбузар жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Қаерга кўчат етишмаётганини аниқлайсиз” — Самарқанд ҳокими ўқитувчиларга кўча назоратчиси бўлишни буюрди

“Қаерга кўчат етишмаётганини аниқлайсиз” — Самарқанд ҳокими ўқитувчиларга кўча назоратчиси бўлишни буюрди

25-Июн, 16:18

Ихтиёрий аттестацияда паст балл олган педагоглар ишдан бўшатиладими? Вазирлик муносабат билдирди

Ихтиёрий аттестацияда паст балл олган педагоглар ишдан бўшатиладими? Вазирлик муносабат билдирди

17-Март, 23:41

Педагогларнинг малака тоифаси сертификатлари амал қилиш муддати қисқартирилмаган — вазирлик

Педагогларнинг малака тоифаси сертификатлари амал қилиш муддати қисқартирилмаган — вазирлик

1-Март, 18:50

Адиз Бобоев Самарқанд ҳокими этиб тасдиқланди

Адиз Бобоев Самарқанд ҳокими этиб тасдиқланди

25-Ноябр 2025, 17:49

“Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади 

“Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади 

12-Июн 2025, 01:50

Жавобгарлик оғир эмас: ҳақоратланган, калтакланган, обрўсизлантирилган ўқитувчини қонун қандай ҳимоя қилади?

Жавобгарлик оғир эмас: ҳақоратланган, калтакланган, обрўсизлантирилган ўқитувчини қонун қандай ҳимоя қилади?

17-Феврал 2025, 23:16

Қашқадарёда ўқувчига жисмоний жазо қўллаган ўқитувчига ҳайфсан берилди

Қашқадарёда ўқувчига жисмоний жазо қўллаган ўқитувчига ҳайфсан берилди

22-Сентабр, 17:17

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

22-Сентабр, 14:45