Daryo

Европа давлатлари Исроилга қарши янги санкциялар эълон қилишга тайёрланмоқда

ЕИ миқёсида ягона қарорга келинмаган бўлса ҳам, қатор давлатлар Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги манзилгоҳлар сиёсати ва зўравонликлари ортидан унга қарши мувофиқлаштирилган миллий санкцияларни эълон қилиш арафасида.

1 дақиқа ўқиш5 059 кўришлар0 изоҳ7

Европа Иттифоқи миқёсида ягона қарорга келинмаганига қарамай, Франция бошчилигидаги қатор Европа давлатлари Исроилнинг Ғарбий соҳилда олиб бораётган фаолияти учун унга қарши навбатдаги санкцияларни эълон қилиш арафасида. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Европа Иттифоқида Исроилга нисбатан қатъийроқ чоралар кўришга қаратилган саъй-ҳаракатлар блоклангани сабабли бир қатор давлатлар мувофиқлаштирилган миллий санкцияларни энг мақбул вариант деб ҳисобламоқда. Баёнот яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Ғарбий соҳилдаги зўравонликларга алоқадор шахсларга қарши санкцияларни Франция фаол илгари сурмоқда ва бу режани Буюк Британия ҳамда Норвегия билан мувофиқлаштирмоқда. Франция расмийларининг таъкидлашича, улар АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият ҳамда Исроилнинг Ливандаги ҳарбий кампанияси фонида Фаластин масаласини халқаро кун тартибида сақлаб қолишни мақсад қилган.

Маълумот учун, май ойида Европа Иттифоқи Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги фаолияти доирасида фаластинликлар ҳуқуқларини бузишга алоқадор бўлган айрим жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар киритган эди.

Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги манзилгоҳлар сиёсати халқаро ҳамжамият ва Фаластин мухторияти билан муносабатлардаги асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, фаластинликлар буни Исроилнинг Фаластин ҳудудларида ўз ўрнини мустаҳкамлаш сиёсати деб билади ва бу тинчлик ўрнатиш йўлидаги асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда.

Кеча, 7 июнь куни Эрон икки ярим ойлик танаффусдан кейин Исроилга камида саккизта баллистик ракета учирди. Бунга жавобан Исроил ҳам жавоб зарбаларини йўллади.

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар