Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 26,97 сўмга кўтарилиб, 12 141,94 сўм бўлди;
- евро 29,32 сўмга ошиб, 14 289,85 сўм бўлди;
- рубль 0,56 сўмга кўтарилиб, 162,63 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет кўтарилиб, 12 114,97 сўм бўлганди. Ушбу валюта курси 4 майдан буён тушмади.








