2 май куни Тошкент метросининг “Ғафур Ғулом” бекатида аёл киши эҳтиётсизлик оқибатида поезд йўлига тушиб кетди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса соат 21:35 атрофида 40-сонли ҳаракат таркиби бекатга кириб келаётган вақтда содир бўлган. Кутилмаган вазиятда машинист тезкор ва аниқ ҳаракат қилиб, поездни зудлик билан тўхтатган ҳамда барча зарур хавфсизлик чораларига амал қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи жиддий тан жароҳати олмаган. У воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрикдан ўтказиш учун олиб кетилган.
Қайд этилишича, ҳодиса метро ҳаракати жадвалига таъсир кўрсатмаган. Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда. Идора йўловчилардан метрода хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни сўради.
Оқибатда эшикни ҳимоя қилувчи қурилма механизми ишдан чиққан. Машинист вазиятни зудлик билан бартараф этганига қарамасдан, юзага келган носозлик кейинги бекатга етмасдан қайта такрорланган. Шундан сўнг машинист йўриқномага асосан йўловчиларни бекатга тушириб, ҳаракат таркибини электродепога олиб кетган.








