Daryo

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ

Вазирлик янги буйруқ лойиҳаси нотўғри талқин қилинаётгани сабабли тушунтириш бериб, Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та ҳудудда дори воситалари электрон рецепт тизимига босқичма-босқич эмас, тўлиқ ўтказилиши назарда тутилганини билдирди.

1 дақиқа ўқиш4 338 кўришлар0 изоҳ3

“Электрон рецепт” тизими бекор қилиниши мазмунида хабарлар тарқалгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдириб, тизим бекор қилинмаганини билдирди.

Бундай хабарлар тарқалишига Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган “‘Электрон рецепт’ тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси сабаб бўлганди. Вазирлик хабарида қайд этилишича, мазкур буйруқ лойиҳаси ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.

Аслида қандай?

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 25-сон буйруғида “Электрон ресепт” тизими асосида бериладиган дори воситаларининг рўйхати босқичма-босқич шакллантирилиши кўзда тутилган. Яъни, биринчи босқичда тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий бўлиши белгиланган.

“Янги буйруқ лойиҳасида эса Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да жойлашган барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарда рецепт билан бериладиган дори воситалари электрон рецепт тизимига тўлиқ ўтказилиши назарда тутилмоқда”, дея аниқлик киритди ССВ.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсация дастури билан боғлиқ жараёнлар бундан мустасно.

Вазирликнинг янги буйруғи лойиҳасида келтирилишича, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиниши натижасида ҳуқуқий бўшлиқ тугатилиб, электрон рецепт асосида дори воситаларини тайинлаш масалалари бўйича ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти таъминланади. Тиббиёт ташкилотлари, дорихоналар ва фуқаролар ўртасида ҳуқуқий нормаларни турлича шарҳлаш ва талқин қилиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олди олинади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

ССВ “Электрон рецепт” бўйича буйруғини бекор қилади. Тизим ҳукумат қарори билан ишлашни давом этади

ССВ “Электрон рецепт” бўйича буйруғини бекор қилади. Тизим ҳукумат қарори билан ишлашни давом этади

1-Май, 11:24

Дориларнинг қоғоз шаклдаги рецептини расмийлаштиришга 1 мартгача рухсат берилади

Дориларнинг қоғоз шаклдаги рецептини расмийлаштиришга 1 мартгача рухсат берилади

17-Декабр 2025, 10:05

“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий этилади, аввалига антибиотиклар учун мажбурий бўлади

“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий этилади, аввалига антибиотиклар учун мажбурий бўлади

15-Декабр 2025, 10:01

ССВ дорилар электрон рецепт асосида берилиши бўйича мурожаатларни ўрганди

ССВ дорилар электрон рецепт асосида берилиши бўйича мурожаатларни ўрганди

12-Декабр 2025, 14:44

Ўзбекистонда дориларни электрон рецепт асосида дорихоналардан бепул олиш тартиби тасдиқланди 

Ўзбекистонда дориларни электрон рецепт асосида дорихоналардан бепул олиш тартиби тасдиқланди 

6-Октабр 2024, 15:05

Ўзбекистонда аҳолига бепул бериладиган дори воситалари рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолига бепул бериладиган дори воситалари рўйхати эълон қилинди

3-Май, 11:20

Ўзбекистонда дориларни рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Ўзбекистонда дориларни рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

6-Апрел, 18:16

Ўзбекистонда дориларни рецепт бўйича сотиш тартибини бузганларга жарима икки баравар оширилади

Ўзбекистонда дориларни рецепт бўйича сотиш тартибини бузганларга жарима икки баравар оширилади

10-Март, 18:05