Сурхондарёда автомобилни ҳужжациз бошқарган талаба қиз бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда унинг ёнида бўлган дугонаси воқеа жойида вафот этди.
Маълум қилинишича, 2025 йил 23 ноябрь куни соат 15:40 атрофида пойтахтдаги олий таълим муассасаларидан бирининг 4-босқич талабаси ўзига тегишли бўлган, бироқ ҳужжатлари расмийлаштирилмаган Cobalt автомашинасида Тошкент йўналишида йўлга чиққан.
У узоқ масофага ёлғиз кетмаслик мақсадида ўзи билан бир олийгоҳда ўқийдиган таниш қизни ҳам шерик қилган. Талаба Шеробод–Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда тезликни ошириб юборган ва бошқарувни йўқотган.
Оқибатда автомобил йўлдан чиқиб, Шеробод дарёсига тушиб кетган. ЙТҲ оқибатида автомобилда йўловчи сифатида бўлган қиз олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Унга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 3 йилга маҳрум қилиш ҳамда 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Аввалроқ Навоий вилоятининг Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Автоҳалокатга қувиб ўтиш қоидаларини бузиш сабаб бўлган.








