Daryo

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Жеймисон Грир билан ўтказилган учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқиши муҳокама қилинди.

1 дақиқа ўқиш2 447 кўришлар0 изоҳ1

Саида Мирзиёева Вашингтонда АҚШ савдо вакили, элчи Жеймисон Грир билан учрашув ўтказди.

Унинг маълум қилишича, ўтказилган учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқиши муҳокама қилинди.

“Биз икки томонлама савдо муносабатларини ўзаро манфаатли асосда тартибга солувчи келишувлар устида иш олиб бормоқдамиз. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлагани учун элчи жанобларига ўз миннатдорлигимни билдираман”, деди Саида Мирзиёева.

Бундан аввал Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блек билан учрашув ўтказгани хабар қилинганди. Мулоқот давомида йирик лойиҳалар портфели муҳокама қилинди. 

6 апрель куни Вашингтонда Америка—Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади. Ушбу кенгаш ҳамраислари Саида Мирзиёева ва Сержио Гор ўзаро англашув меморандумини имзолади. Саида Мирзиёева Вашингтонда Америка—Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши очилишида сўзлаган нутқида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиққанини айтди.

7 апрелда Саида Мирзиёева Вашингтонда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан бизнес-нонушта форматида учрашув ўтказди.



Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар