Daryo

Саида Мирзиёева Трампнинг Флоридадаги қароргоҳида бўлди

Президент администрацияси раҳбари Мар-а-Лагода АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор билан учрашди. Вашингтонда ҳам учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

1 дақиқа ўқиш11 439 кўришлар0 изоҳ3

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 6 апрель куни Мар-а-Лагода Сержио Гор билан учрашди.

Учрашувда олинган суратда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гордан ташқари Дональд Трампнинг қизи Тиффани ва унинг турмуш ўртоғи Майкл Булос ҳам акс этган.

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан”, деб ёзди Саида Мирзиёева.

Саида Мирзиёева ва Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ҳамраислари ҳисобланади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар