“Ўзгидромет” Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманига сел келгани юзасидан маълумот берди.
Қорақалпоғистон Республикаси метеостансияси маълумотига кўра, 5 апрель куни Беруний тумани ҳудудида кучли ёғингарчилик натижасида баланд тепаликдан Султон-Увайсий зиёратгоҳига ёғин сувлари тушиб, сел ҳосил қилган.
“Бу ҳудудда ҳозир ҳам ёғингарчилик кузатилмоқда”, дейилади хабарда.
Олдинроқ “Ўзгидромет” якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳақида огоҳлантирган эди. Шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлиги айтилган эди.








