Daryo

Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи муштлашди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳолатни ўрганишни бошлади. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчига нисбатан қўпол муносабатни қоралади.

1 дақиқа ўқиш27 233 кўришлар0 изоҳ9

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги 2-мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи муштлашди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат 2 апрель куни дарсдан сўнг мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда 9-синф ўқувчиси ўртасида содир бўлган.

“Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларга нисбатан ҳар қандай қўпол муносабатни кескин қоралайди. Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилади”, дейилади бошқарма хабарида.

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар