Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 15,21 сўмга ошиб, 12 210,71 сўм бўлди;
- евро 13,01 сўмга пастлаб, 14 036,21 сўм бўлди;
- рубль 0,65 сўмга кўтарилиб, 150,36 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси 15,63 сўмга ошиб, 12 195,50 сўм бўлганди. Рубль ҳам кўтарилиб, евро пастлаганди.
Аввалроқ Ўзбекистонда 11 та банк жаримага тортилгани хабар қилинганди. Февраль ойида ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар учун 14 та банк ва 4 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.








