Daryo

Январь-февраль ойларида Ўзбекистон импорти кескин ошди

Хориждан сотиб олинган товарларнинг учдан бир қисми машиналар ва транспорт ускуналари бўлган.

1 дақиқа ўқиш6 211 кўришлар0 изоҳ1

2026 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2025 йил мос даврига нисбатан 7,1 фоизга ўсди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берди.

Мамлакат икки ой давомида хорижий давлатлар билан 11,6 миллиард долларлик ташқи савдо операцияларини амалга оширган. Шундан асосий улуш импорт ҳиссасига тўғри келган — 8 миллиард доллар. Бу 2025 йилнинг январь-февралидагига нисбатан 29,8 фоизга кўп.

Жорий йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистондан 3,54 миллиард долларлик товқар ва хизматлар экспорт қилинган. Мазкур кўрсаткич бир йил аввалгига қараганда 23,4 фоизга кам.

“Экспорт таркибида товарлар улуши 59,1 фоизни ташкил этди. Шу жумладан саноат маҳсулотлари 18,1 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар 9,9 фоиз, кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар 9,6 фоиз ва ҳар хил тайёр маҳсулотлар 8,5 фоиз бўлди”, дейилади таҳлилда.

Импорт таркибида асосий улушни машиналар ва транспорт ускуналари (36,1 фоиз) ҳамда саноат товарлари (14,3 фоиз) ташкил этган. Шу билан бирга, хориждан кимёвий моддалар ва уларга ўхшаш маҳсулотлар (11,9 фоиз) ҳам нисбатан кўпроқ харид қилинган.

Статистика қўмитаси бир ой илгари 2026 йил январидаги Ўзбекистон ташқи савдоси ҳажми бўйича маълумот берганди. Унга кўра, бир ой давомида умумий экспорт ва импорт ҳажми 5,8 миллиард долларга етган. Мазкур рақам 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млрд долларга ёки 29,2 фоизга кўп.

Январда энг йирик савдо-сотиқ Хитой (27,9 фоиз) ва Россия (18,7 фоиз) билан амалга оширилган. Шунингдек, Қозоғистон (7,1 фоиз), Туркия (3,6 фоиз) ва Афғонистон (2,4 фоиз) ҳам Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари қаторида бўлган.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар