Daryo

Ўзбекистон бензин импортини 7 ойда 54 фоизга оширди

Январь-июль ойларида хориждан 250 минг тонна кўпроқ бензин харид қилинган. Ёқилғининг ўртача импорт нархи қимматлашган.

1 дақиқа ўқиш5 283 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон 2026 йил январь-июль ойларида 2025 йил мос давридагидан 248,3 минг тонна кўп бензин импорт қилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълумот берди. 

Етти ойда жами қиймати 426 миллион доллар бўлган 710 минг тонна бензин импорти амалга оширилган. Бунда маҳсулот ҳар бир тоннасининг ўртача нархи 600 доллардан тўғри келган.

Таққослаш учун, 2025 йилнинг дастлабки етти ойида хориждан умумий қимати 264,9 миллион долларлик 461,7 минг тонна бензин харид қилинганди. Ўшанда ҳар бир тонна ёқилғи импорт нархи 575 доллардан тушган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 614,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди. Бу 2025 йилнинг мос давридагидан 34,5 тоннага кўп бўлса, 2024 йилнинг илк олти ойидагига нисбатан 62,7 минг тоннага кам ҳисобланади.

Август ойи бошида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2026 йил якунигача 1,1 миллион тонна бензин ишлаб чиқариш реалаштирилгани маълум қилинган.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар