Daryo

“Иш ёпилди”. Қурилиш вазири “дом” қуришга 200 минг долларгача “харажат” борлигини айтган тадбиркор ҳақида

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Шерзод Ҳидоятов мавзу кўп муҳокама келтириб чиқаргани сабаб тадбиркор устидан ИИВга берилган шикоят бекор қилинганини айтди.

2 дақиқа ўқиш27 991 кўришлар0 изоҳ6

“Дом” қуришга рухсатнома олишнинг 200 минг долларгача “харажати” борлигини айтган тадбиркор устидан ИИВга берилган шикоят аризаси бекор қилинган. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Шерзод Ҳидоятов 5 март куни Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Ҳукумат вакиллари 2025 йил августда қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказганди. Мулоқотда тадбиркор Усмон Абдусамадов кўп қаватли турар жой қурилишига рухсат олиш мураккаблигидан норозилик билдирган. Ҳужжат учун битта уйга 200 минг долларгача “харажат” кетишини айтган. Қурилиш вазирлиги тадбиркор айбловлари асоссиз эканини билдириб, унга нисбатан жавобгарлик чоралари кўриш юзасидан Ички ишлар вазирлигига шикоят аризаси киритган.

“Дарё” мухбири хабарига кўра, Шерзод Ҳидоятов матбуот анжуманида мазкур шикоят тақдири тўғрисидаги саволга жавоб қайтарган. Қурилиш вазирлиги охирги беш йилда коррупцияни бартараф қилиш бўйича рақамлаштиришда жуда катта ишларни амалга оширганини қўшимча қилди.

 Ҳаммаси онлайн шаклда. Йўналишларимиз шаффоф. Инсон омилини камайтиряпмиз. Беш марта жиноий жавобгарликка тортилган, икки марта фирибгарлик билан шуғулланган, бир марта ўғрилик билан шуғулланган одам туриб, кенгашни айблаяпти. Кенгаш жамоасини айблагандан кейин буни асослаш керак. Шунинг учун очиқ позициямизни, тизимда коррупция бўлмаётганини кўрсатиш мақсадида ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилдик”, деди вазир.

Шерзод Ҳидоятов тадбиркор фикрлари ва вазирлик шикоят киритгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганини айтди. “Оммавий ахборот воситаларида кўп айланиб кетгани учун бу нарса тўхтатилди”, дея ҳолатни изоҳлади у.

Фото: “Дарё”

Вазир сўзида давом этаркан, қурилиш соҳасида коррупция кескин қисқаргани, бунда рақамлаштириш муҳим рол ўйнаганини таъкидлади.

“Республикада 2027-2023 йилларда қурилган 38 мингта хонадонли 570 та кўп қаватли уй муаммоли деб топилган. Ноқонуний қурилган уйлар сабаб улардан фойдаланишга ҳеч ким рухсат бермаяпти. Агар коррупция бўлганда 38 мингта хонадоннинг ҳаммаси ҳужжатини олган бўларди. Коррупция йўқлигидан далолат шуки, уларнинг ҳеч қайсиси ҳужжат қила олмаяпти”, деди вазирлик раҳбари.

Вазир мазкур уйларни қурган барча тадбиркорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, улар жиноий жавобгарликка тортилишини билдирган.

Аввалроқ Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов баъзи қурувчилар қурилиш меъёрларига риоя қилмаётганини айтганди. Оқибатда аҳоли ва рақобатчилар орасида норозилик кучайиб бораётганини билдирган.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Уйга тўлов қилганларга қурилишдаги муаммолар сабаб 24,4 млрд сўм қайтарилди — Рақобат қўмитаси

Уйга тўлов қилганларга қурилишдаги муаммолар сабаб 24,4 млрд сўм қайтарилди — Рақобат қўмитаси

8-Апрел, 19:25

Ўзбекистонда 74 фоиз “дом”лар эскирган — Сенат реновацияга оид янги қонунни маъқуллади

Ўзбекистонда 74 фоиз “дом”лар эскирган — Сенат реновацияга оид янги қонунни маъқуллади

7-Апрел, 20:29

“Ҳозир ихтиёрий ишлаяпти” — эскроу тизимини мажбурий жорий қилишга оид қонун парламентга киритилади

“Ҳозир ихтиёрий ишлаяпти” — эскроу тизимини мажбурий жорий қилишга оид қонун парламентга киритилади

8-Март, 23:55

“Қурилиш соҳасига ижобий таъсир қилади” — Шерзод Кудбиев уйлар нақд пулсиз олди-сотди қилиниши ҳақида

“Қурилиш соҳасига ижобий таъсир қилади” — Шерзод Кудбиев уйлар нақд пулсиз олди-сотди қилиниши ҳақида

8-Март, 20:20

“Жиноий жавобгарликка тортилади” — Шерзод Ҳидоятов 570 та “дом”ни ноқонуний қурган тадбиркорлар ҳақида

“Жиноий жавобгарликка тортилади” — Шерзод Ҳидоятов 570 та “дом”ни ноқонуний қурган тадбиркорлар ҳақида

6-Март, 18:17

Чирчиқда қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уй қарздорлик туфайли сотувга қўйилди

Чирчиқда қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уй қарздорлик туфайли сотувга қўйилди

2-Март, 17:00

Ўзбекистонда уйлар қимматлашди. Энг юқори нархлар қайси ҳудудларда?

Ўзбекистонда уйлар қимматлашди. Энг юқори нархлар қайси ҳудудларда?

13-Феврал, 14:35

“Меҳмонхона қуришга рухсат олинган майдонда ‘дом’ қуряпти” — Савдо-саноат палатаси раиси айрим тадбиркорларни танқид қилди

“Меҳмонхона қуришга рухсат олинган майдонда ‘дом’ қуряпти” — Савдо-саноат палатаси раиси айрим тадбиркорларни танқид қилди

1-Феврал, 19:03