Daryo

Ўзбекистон Мўғулистонда истиқболли уран конларини қидиришда иштирок этади

2026 йилда Мўғулистондаги истиқболли уран конларида геология-қидирув ишларини олиб бориш режалаштирилмоқда. Томонлар бу борада стратегик келишув имзолаш ҳамда конларнинг потенциал захираларини аниқлаш бўйича бурғилаш ишларини бошлашни кўзламоқда.

1 дақиқа ўқиш4 194 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистон ва Мўғулистон истиқболли уран конларида геология-қидирув ишларини олиб боришга келишиб олди, деб хабар берди Навоийуран давлат корхонаси ахборот хизмати.

Маълумотларга кўра, Навоийуран ва Uzbek Overseas Geology Company  делегацияси Мўғулистонга амалий ташриф билан бориб, Моn Аtоn давлат компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказган. Учрашувда томонлар 2026 йилда Мўғулистондаги истиқболли уран конларида геология-қидирув ишларини олиб бориш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Навоийуран давлат корхонаси

Томонлар Uzbek Overseas Geology Company ва Моn Аtоm ўртасида хизмат кўрсатиш бўйича стратегик шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Шунингдек, икки давлат вакиллари истиқболли уран конлари бўйича геологик ва экологик лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни Мўғулистон ваколатли органига тақдим этишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, лицензиялар расмийлаштирилгандан сўнг геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун Мўғулистонда фаолият юритаётган бурғулаш ва геофизика компаниялари билан шартномалар тузиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Фото: Навоийуран давлат корхонаси

Хусусан, биринчи босқичда ажратилган майдонларда қарийб 60 минг погон метр ҳажмдаги комплекс бурғилаш ишларини бажариш режалаштирилган. Натижаларга кўра конларнинг потенциал захиралари баҳоланади ва кейинги босқичдаги геология-қидирув ишлари дастури аниқланади.

Февраль ойи охирида Ўзбекистон кончилари Афғонистонда углеводород қазилмаларини қидириш ва геологик-қидирув ишлари амалга оширишни бошлагани ҳақида хабар берилганди. Бу ишлар ҳам Uzbek Overseas Geology Company томонидан амалга оширилмоқда.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар