Daryo

АҚШ Эронга қарши ҳужумда Британия базаларидан фойдаланади

Мазкур базалардан Эрон омборларидаги ёки учириш қурилмаларидаги ракеталарга қарши зарбалар беришда фойдаланилади. Стармер АҚШнинг базалардан фойдаланиш сўровини қабул қилди.

1 дақиқа ўқиш7 983 кўришлар0 изоҳ6

Буюк Британия ўзининг Яқин Шарқдаги базаларидан Эронга зарба бериш учун фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Кир Стармерга таяниб Reuters хабар берди.

АҚШ бу базалардан Эрон омборлардаги ёки учириш қурилмаларидаги ракеталарга қарши зарбалар беришда фойдаланишни сўраган, Стармер мазкур сўровни қабул қилганини айтди.

Қўшма Штатлар Британия базаларидан аниқ ва чекланган мудофаа мақсадида фойдаланишга рухсат сўради. Биз Эроннинг минтақа бўйлаб ракета учиришининг олдини олиш учун бу сўровни қабул қилишга қарор қилдик, деди Стармер видеомурожаатида.

​У 28 февраль куни Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлимига сабаб бўлган АҚШ-Исроил ҳужумларида Британия қатнашмаганини таъкидлади. Шунингдек, мамлакати кейинги ҳужумларда ҳам иштирок этмаслигини айтди. У Эрон ракеталари Яқин Шарқдаги Британия фуқаролари бўлган аэропорт ва меҳмонхоналарга келиб тушганини маълум қилди.

Буюк Британиянинг Эронга қарши зарбаларда иштирок этмаслиги ҳақидаги қароримиз онгли равишда қабул қилинган, чунки биз минтақа ва дунё учун энг яхши йўл музокаралар орқали эришиладиган келишув эканига ишонамиз.

Бу келишувда Эрон ядровий қурол яратишга бўлган ҳар қандай интилишларидан воз кечишга рози бўлади. Аммо шунга қарамай, Эрон Британия манфаатларига зарба бермоқда ва Британия халқини катта хавф остида қолдирмоқда, деди у.

​Британия қирувчи самолётлари аллақачон мудофаа операцияларида қатнашиб, Эрон ракеталарини тутиб қолаётган эди. Бироқ Стармер хавфни тўхтатишнинг ягона йўли ракеталарни ҳали учирилмасдан йўқ қилиш эканини айтди.

Шу боис АҚШ сўровининг қабул қилиниши халқаро ҳуқуққа мувофиқ, “кўп йиллик дўстлар ва иттифоқчиларнинг жамоавий ўзини ўзи ҳимоя қилиши ҳамда Британия фуқаролари ҳаётини сақлаш”га асосланган, деди бош вазир.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар