Навоий вилоятининг Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Ҳодиса 22 февраль куни юз берган. Автомашинада 22 ёшли йигит ва унинг шериклари бўлган. Автоҳалокатдан сўнг олинган видеолар ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалганди. Унда автомашина ЙТҲдан сўнг аянчли ҳолга келиб қолгани акс этганди.
Навоий вилояти ИИБ маълум қилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро воқеа жойида, яна икки киши эса шифохонада вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга қувиб ўтиш қоидаларини бузиш сабаб бўлган.
Республикада шу каби автоҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида масъуллар ҳамда ҳайдовчининг ҳамкасблари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Тошкентда Nexia, Gentra ва Cobalt тўқнашгани хабар қилинганди. Пойтахтда Leapmotor C16 билан тўқнашиш оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетганди.








