Daryo

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга огоҳлантириш билан чиқди

Улардан хавфсизлик чораларини кучайтириш ва Исроил Фронторти қўмондонлиги кўрсатмаларига қатъий амал қилиш сўралган.

1 дақиқа ўқиш6 260 кўришлар0 изоҳ2

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган фуқароларга мурожаат йўллади.

Элчихона хабарида 28 февраль куни Исроил ҳудудига кучли ракета ҳужумлари кузатилиши кутилаётгани қайд этилган. Аввалроқ мамлакат Эронга ҳужумлар уюштирган.

Шу муносабат билан ватандошлардан шахсий хавфсизлик чораларини кучайтириш, зарур эҳтиёт тадбирларини кўриш ҳамда Исроил Фронт орти қўмондонлиги томонидан берилаётган кўрсатмаларга қатъий амал қилиш сўралган.

Қайд этилишича, қизил огоҳлантириш — хавф борлигини билдиради ва зудлик билан бошпанага кириш зарур, кўк огоҳлантириш эса хавф ўтганини ва ҳимояланган жойни тарк этиш мумкинлигини англатади.

“Ҳар қандай ҳолатда ҳам, расмий органларнинг кўрсатмаларига риоя қилинг ва яқин атрофдаги бошпана жойлари ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлинг”, дейилади ахборотда.

​Жума куни ҳам элчихона Исроилдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирганди. Мурожаатда минтақадаги ҳозирги вазият инобатга олиниб, фуқаролар шахсий хавфсизлик чораларига жиддий эътибор қаратишга чақирилган.

Шунингдек, оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларга бормаслик, одамлар гавжум ҳудудларда узоқ вақт қолмаслик, ҳаракатланиш ва сафарларни режалаштиришда эҳтиёткорликка риоя қилиш сўралган. Айрим ҳудудларга сафарни вақтинча кечиктириш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилган.

28 февраль куни Исроил Эронга ҳаво ҳужуми уюштирди. Унда АҚШ ҳам иштирок этгани хабар қилинди. Разведка биноси, президент мажмуаси, Теҳрон аэропорти, шунингдек, Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийнинг уйи ҳужумга учраган.

Исроил ва Эрон ҳаво ҳудудлари ёпилган. Орадан бир оз вақт ўтгач Эрон жавоб зарбалари беришини маълум қилган. Мудофаа вазирлиги амалдори қасос олиш учун барча чоралар кўрилаётганини билдирган.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар