Daryo

Бухородаги иккита мактабда бинолар сифатсиз қурилаётгани аниқланди

Таълим биноларида ғишт териш ишларини тасдиқланган лойиҳа талаблари асосида бажармаслик, кичик диаметрдаги армосеткалардан фойдаланиш, ғиштлар орасини қоришма билан тўлдирмаслик каби камчиликлар аниқланган. Пудратчилик ташкилотига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

1 дақиқа ўқиш2 772 кўришлар0 изоҳ0

Бухоронинг Шофиркон туманидаги мактабларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилаётгани аниқланди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар қилинди.

Қайд этилишича, “Тезгузар” маҳалласи ҳудудида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактабида 480 ўринли бинони капитал таъмирлаш ҳамда қўшимча 180 ўринли ўқув блоки қуриш ишлари жараёнида камчиликларга йўл қўйилган.

Қурилиш объектининг биринчи блок ғишт териш ишлари тасдиқланган лойиҳа талаблари асосида бажарилмаган. Хусусан, лойиҳада кўрсатилгандан анча кичик диаметрдаги армосеткалар қўлланилган, ғишт териш жараёнида вертикал чоклар қоришма билан тўлдирилмаган, объектнинг иккинчи блокида ташқи базалт ёпиштириш ишлари лойиҳа талабларига зид тарзда бажарилган.

Фото: “Миллар” дастури

Қурилиш сифатини аниқлаш мақсадида тумандаги 26-сонли мактабда ҳам текширув ўтказилган. Бу ерда 330 ўринли бинони реконструкция қилиш ҳамда қўшимча 240 ўринли ўқув биноси қуриш ишлари давомида биринчи блок ғишт териш ишлари тасдиқланган лойиҳа талабларига мувофиқ бажарилмаган.

Шу билан бирга, ғиштлар орасида вертикал чоклар қоришмаси билан тўлдирилмаган, биринчи блок пойдевор конструкцияси бўйича ёпиқ ишлар далолатномаси расмийлаштирилмасдан пойдеворни бетонлаштириш ишлари амалга оширилган.

Қурилиш иштирокчиларига аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда пудратчилик ташкилотига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар