Daryo

“Пенсиянгиз ошади” деган қўнғироқларга ишонманг — Пенсия жамғармаси огоҳлантирди

Фуқароларга нотаниш рақамлар орқали қўнғироқ қилиниб, уларнинг пенсияларини кейинги ойдан оширилишини айтиб, пластик карта ёки паспорт маълумотларини сўраш ҳолатлари учрамоқда.

1 дақиқа ўқиш5 202 кўришлар0 изоҳ2

Пенсия жамғармаси фуқароларни маълумотлар олишга ҳаракат қиладиган фирибгарлардан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, сўнгги кунларда телефон орқали пенсия ёшидаги фуқароларга нотаниш рақамлардан қўнғироқ қилиниб, уларнинг пенсияларини кейинги ойдан оширилишини айтиб, пластик карта ёки паспорт маълумотларини сўраш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Сохта ходимлар

Бунда фирибгарлар ўзини банк ёки Пенсия жамғармаси ходими сифатида таништиради.

“Пенсиянгиз кейинги ойдан оширилади, бунинг учун маълумотларингизни ва телефонингизга келган кодни айтсангиз пенсиянгиз картангизга тушади, бўлмаса ошмай қолади” деган маънода ёлғон хабарлар орқали пенсионерларнинг ишончига киришга уринишмоқда, дейилади хабарда.

Шахсий маълумотларни ёки телефонга келадиган кодларни Пенсия жамғармаси ходимлари сўрамаслиги таъкидланди.

Бегона шахсларга паспорт, пластик карта ёки ЖШШИР рақами каби шахсий маълумотларни тақдим қилмаслик тавсия қилинди.

Шу каби вазиятга дуч келганлар қуйидаги рақамларга мурожаат қилиши мумкин:

  • 1271 —Пенсия жамғармасининг ишонч телефони
  • 102 — Ички ишлар органлари.

Аввалроқ Ўзбекистонда вазирлик раҳбарлари номидан очилган сохта аккаунтлар ҳақида огоҳлантириш берилганди.

Фейк Telegram аккаунтлар орқали тегишли тизим ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимларига турли хил мазмундаги хабарлар тарқатилмоқда.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар