Daryo

Ўзбекистонда 2 балли зилзила қайд этилди

Ер силкинишининг магнитудаси 3,7 ни, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этди. Эпимарказ Бахмал туманида бўлган.

1 дақиқа ўқиш6 956 кўришлар0 изоҳ4

Ўзбекистон ҳудудида 3 февраль куни соат 15:38 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Ер силкинишининг магнитудаси 3,7 ни ташкил этди, чуқурлиги эса 10 километр бўлди. Зилзила эписентри Бахмал тумани ҳудудида жойлашган.

Зилзила республиканинг бир қатор туманларида сезилди. Хусусан, Булунғур ва Бахмал туманларида зилзила кучи 2—3 балл атрофида бўлган. Тойлоқ, Ургут, Жомбой, Ғаллаорол туманларида эса 2 балли тебранишлар қайд этилган.

Маълумотларга кўра, зилзила эписентри Тошкент шаҳридан, тахминан, 230 километр жануби-ғарбда жойлашган. Айрим ҳудудларда ер силкинишлари 23 километрдан 48 километргача бўлган масофаларда сезилган.

Зилзила координаталари 39,62 даража шимолий кенглик ва 67,56 даража шарқий узунлик нуқтасига тўғри келади. Ҳозирча зилзила оқибатида талафотлар ёки жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар