Daryo

Жиззахда диний экстремистик материаллар тарқатган шахслар ушланди

Бундай материалларни Telegram орқали тарқатган икки киши процессуал тартибда ушланган, яна тўққиз киши маъмурий қамоққа олинган.

1 дақиқа ўқиш5 079 кўришлар0 изоҳ1

Жиззах вилояти ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида диний экстремистик оқимлар ҳамда халқаро террорчилик ташкилотлари тарғиботчиларининг ғоявий таъсирига тушган шахслар аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олаётган Ғаллаорол тумани “Жийдали” маҳалласида яшовчи 2001-йилда туғилган фуқаро, туманнинг “Оқтош” маҳалласида истиқомат қилувчи 2002-йилда туғилган шахс билан биргаликда Telegram’да гуруҳ ташкил этган. Мазкур гуруҳлар орқали улар диний экстремистик оқимлар ва халқаро террорчилик ташкилотлари ғоявий тарғиботчиларининг қонун билан тақиқланган диний мазмундаги аудио ва видео материалларини тарқатиб келган.

Шу йўл орқали туманнинг “Жийдали”, “Ғобдин”, “Лалмикор”, “Наврўз”, “Навбаҳор”, “Хўжакабуд” ва “Яшнобод” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 18 нафарга яқин шахс жалб этилган виртуал жамоат шакллантирилиб, экстремистик ғоялар муҳокама қилинган ҳамда турли контентлар ўзаро алмашилган.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ

Жиззах вилояти ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимларининг ҳамкорликдаги тадбирлари натижасида ушбу икки нафар шахс процессуал тартибда ушланиб, Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, тўққиз нафар шахс маъмурий қамоққа олинган.

Етти нафар фуқаро билан эса профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга қонун талаблари ва бундай қилмишларнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган.

Жиноят кодексининг юқоридаги моддасига кўра, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш 5 йилдан 15  йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар